Мембрана корпуси мембраналарни жойлаштириш учун қўлланилади. Мембрана корпусларининг зангламайдиган метал ва фиброполимер толали материалдан (FRP) тайёрланадиган турлари бор. Мембрана корпусларининг ўртача ишчи босими 1.1 мПа. Мембрана корпуслари ичига жойлаштириладиган мембраналар сонига қараб фарқланади. Мисол учун 4040 корпус ичига бирта 4040 типдаги мембрана жойлашадиган корпусни англатади. 4080 корпус эса ичига иккита 4040 типдаги мембрана жойлашадиган корпусни англатади.